ИС ГАЗИ ИНТОКСИКАЦИЯСИ ТАЪСИРИДА 9 ОЙЛИК ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР ЖИГАРИДА Ki-67 ПРОЛИФЕРАЦИЯ МАРКЕРИНИНГ ЭКСПРЕССИЯЛАНИШИ
Keywords:
Тадқиқот мақсади. Ис гази интоксикацияси таъсирида 9 ойлик оқ зотсиз каламушлар жигар тўқимасида Ki-67 маркерининг экспрессияланиш даражасини аниқлаш ҳамда ҳужайраларнинг пролифератив фаоллигини баҳолаш.Abstract
Долзарблиги. Ис гази (CO) организмга нафас йўллари орқали тушиб, гемоглобин билан бирикиши натижасида карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Бу жараён тўқималарга кислород етказиб берилишини чеклаб, гипоксик шикастланиш ривожланишига сабаб бўлади. Жигар метаболик жараёнларда фаол иштирок этувчи аъзо сифатида кислород етишмовчилиги таъсирида турли структур ва функционал ўзгаришларга учраши мумкин. Жигар тўқимасининг шикастланишига жавобан регенератив механизмлар фаоллашади. Ушбу жараёнларни баҳолашда Ki-67 иммуногистокимёвий маркеридан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса, 9 ойлик каламушларда ис гази таъсиридан кейинги пролифератив жавобни ўрганиш жигар тўқимасининг регенератив хусусиятларини аниқлаш имконини беради.