ИНСУЛИН РЕЗИСТЕНТЛИГИДА ТЕМИР АЛМАШИНУВИ ВА ИНСУЛИНОРЕЗИСТЕНТЛИК МАРКЕРЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
Keywords:
Тадқиқотнинг мақсади. Инсулин резистентлиги бўлган беморларда темир алмашинуви маркерларининг (сардоб темири, ферритин, трансферрин, гепсидин) кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда уларнинг инсулинорезистентлик ва липид профили маркерлари билан ўзаро боғлиқлигини баҳолаш.Abstract
Тадқиқотнинг долзарблиги. Охирги йилларда тўқималарда ортиқча темир тўпланиши (темир билан ўта тўйиниш) ва инсулин резистентлиги (ИР) феномени ўртасидаги узвий боғлиқлик энг долзарб муаммолардан бирига айланди. Организмда темир гомеостазининг бузилиши ва эркин темир ионларининг тўпланиши Фентон реакцияси орқали оксидатив стрессни юзага келтиради. Бу ҳолат инсулин рецепторларининг сигнал узатиш занжирини ва жигарда глюкоза метаболизмини издан чиқаради. Темир алмашинуви кўрсаткичлари ва ИР маркерлари ўртасидаги ўзаро алоқани комплекс баҳолаш метаболик синдромнинг патогенетик механизмларини чуқурроқ тушуниш ва эрта ташхислаш имконини беради.