МАҲАЛЛИЙ БОШҚАРУВ: ЕВРОПА ХАРТИЯСИ ВА ҚОЗОҒИСТОН ТАЖРИБАСИ
Keywords:
1985 йил 15 октябрда Европа Кенгаши томонидан қабул қилинган Европа маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш Хартияси маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш тамойилини миллий қонунчиликда, имкон қадар эса конституциявий даражада мустаҳкамлашни талаб этади.Abstract
Маҳаллий ҳокимиятда ваколатлар тақсимоти муаммосини ўрганишда қиёсий-ҳуқуқий методдан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Бунда икки турдаги манбани фарқлаш мақсадга мувофиқ: биринчиси — халқаро-ҳуқуқий андозалар (Европа Хартияси каби), иккинчиси — миллий ҳуқуқий тизим билан яқин тарихий-ҳуқуқий негизга эга бўлган давлатлар тажрибаси (Қозоғистон каби). Фақат иккала манбани биргаликда таҳлил қилиш орқали хорижий тажрибанинг Ўзбекистон учун реал аҳамиятини холисона баҳолаш мумкин.
References
1.Европа маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш Хартияси, Страсбург, 1985 йил 15 октябрь.
2.Қозоғистон Республикасининг “Қозоғистон Республикасидаги маҳаллий давлат бошқаруви ва ўзини-ўзи бошқариш тўғрисида”ги Қонуни.
3.Watson A. Legal Transplants: An Approach to Comparative Law. — Edinburgh: Scottish Academic Press, 1974.
4.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. — Тошкент, 2023.
5.“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун (2024 йил ЎРҚ-976-сон таҳририда).