ИНСОН АЪЗОЛАРИ ВА ТЎҚИМАЛАРИНИНГ ТРАНСЧЕГАРАВИЙ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИ: ЖК 133²-МОДДАСИНИ ҚЎЛЛАШ МУАММОЛАРИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Keywords:
Калит сўзлар: трансплантация, трансмиллий жиноятчилик, трансплантация туризми, аъзони олиб чиқиш, жиноятнинг тугалланиш пайти, суиқасд, одам савдоси, донор, воситачилик.Abstract
Аннотация. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 133²-моддасида назарда тутилган инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзолари ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш жиноятининг объектив томони, тугалланиш пайти ва амалиётдаги қўлланиш муаммолари таҳлил қилинган. Суд амалиёти мисолида донорнинг ўзини аъзосини хорижда олиш мақсадида чет давлатга олиб чиқиш схемаси амалдаги норма доирасидан ташқарида қолиши мумкинлиги кўрсатиб берилган. БМТ, Европа Кенгаши ҳужжатлари ва Истанбул декларацияси асосида донорнинг чет давлатга чиқишини ташкил этишни ҳам қамраб олувчи норма модели ва квалификацияловчи белгилар тизими таклиф этилган.