НАВОИЙ МИСРАЛАРИГА ОИД БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
Keywords:
Навоий-Фонийнинг форс тилида ёзган ғазаллари, қитъалари, рубоийлари ва бошқа асарларидан ташкил топган «Девони Фоний» китоби олти минг байтдан ортиқ шеърни ўз ичига олади.Abstract
Адабиётимизнинг асосчиси Алишер Навоийнинг форс-тожик адабиёти тарихида ҳам тутган ўрни жуда муҳим. У ўз устози ва дўсти Абдураҳмон Жомий билан биргаликда XV аср Ҳирот адабий мактабининг бошида турди, жуда кўп шоирлар, ёзувчилар, тарихчилар, адабиётшунослар, мусиқашунослар, рассомлар, меъморлар ва бошқа санъаткорларга ҳомийлик қилди. Ўзининг «Мажолисун-нафоис», «Муфрадот», «Хамсатул-мутаҳай- йирин», «Муҳокаматул-луғатайн» каби чуқур илмий асарларида ҳам, бошқа бадиий асарларида ҳам форс-тожик адабиёти ва классик тожик тили — форсий ҳақида қимматли мулоҳазалар, нодир илмий умумлашмалар қолдирди. Буюк шоир Фоний тахаллуси билан ёзган форсий шеърларида эса форс-тожик классик адабиётининг моҳир устозлари қаторида тура оладиган асарлар яратди, ўз давригача беш юз йиллик тараққиёт даврини босиб ўтган тожик адабиётини маълум даражада янгилади.
References
1.Шомуҳамедов Шоислом. Гуманизм абадийлик ялови. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1974.
2.Жакбаров М. таҳрири остида. Ўзбекистон фалсафаси тарихи. Тошкент. “MUMTOZ SO’Z” 2017.
3.Алишер Навоий. Маҳбуб ул – қулуб. Тошкент. “Ёшлар матбуоти”. 2022.
4.Кенжабек Мирзо. Жон ва жонон сирлари. “Тафаккур” журнали. 2012 йил. №2.