БОЛАЛАР ЦЕРЕБРАЛ ФАЛАЖЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
болалар церебрал фалажлиги, эмлаш, иммунопрофилактика, эпилепсия, пневмококк инфекцияси, грипп.Abstract
Болалар церебрал фалажлиги (БЦФ) ривожланиб бормайдиган, марказий нерв тизимининг эрта шикастланиши оқибатида юзага келадиган ҳаракат бузилишлари гуруҳидир. Бундай болаларда нафас мушаклари ва ютиш рефлексининг бўшлиги, аспирация, ўпканинг вентиляцияси пасайиши ва озиқланишнинг етишмаслиги сабабли нафас йўллари инфекциялари (пневмония, грипп, пневмококк ва гемофил инфекциялари) оғир кечади ва ўлим сабабларининг асосий қисмини ташкил этади. Шунга қарамай, амалиётда БЦФ диагнозининг ўзи эмлашдан асоссиз «тиббий четланиш» учун сабаб қилиб олинади, натижада бу болалар инфекцияларга нисбатан ҳимоясиз қолади.