БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА КАСБИЙ ХАВФ ОМИЛЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА ИШЛОВЧИЛАР САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Keywords:
Боғдорчилик, узумчилик, фермер хўжалиги, касбий хавф омиллари, меҳнат гигиенаси, ишловчилар саломатлиги, пестицидлар, профилактика, меҳнат муҳофазаси, санитария-гигиеник шароит.Abstract
Тадқиқотда боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликларида ишловчилар меҳнат фаолияти давомида учрайдиган асосий касбий хавф омиллари, уларнинг ишловчилар саломатлигига эҳтимолий таъсири ҳамда профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш масалалари назарий жиҳатдан ёритилган. Ушбу соҳаларда иш жараёнлари асосан очиқ ҳавода, мавсумийлик шароитида, юқори ҳарорат, қуёш нурланиши, чанг, кимёвий воситалар, оғир жисмоний меҳнат ва ноқулай иш ҳолатлари таъсирида кечади. Айниқса, токзор ва боғларда агротехник ишлов бериш, дарахт ва токларни кесиш, боғлаш, дорилаш, ҳосилни йиғиш, саралаш ва ташиш жараёнларида ишловчилар организмига бир вақтнинг ўзида бир нечта зарарли ва хавфли омиллар таъсир кўрсатиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ишчиларида касбий хавфларни камайтириш учун меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш, иш жойларида санитария-маиший шароитларни яхшилаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, иш ва дам олиш тартибини оқилона ташкил этиш, пестицидлар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ходимларни мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва касбий хавфларни мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш ишловчилар саломатлигини муҳофаза қилишнинг самарали йўналишларидан ҳисобланади.
Downloads
Published
Conference Proceedings Volume
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial-ShareAlike 4.0 International License.