БУРУН ПАСТКИ ЧИҒАНОҒИ ГИПЕРТРОФИЯСИНИ ТАШХИСЛАШДА КЛИНИК, РАДИОЛОГИК ВА ГИСТОЛОГИК ТЕКШИРУВ УСУЛЛАРИНИНГ КОМПЛЕКС АҲАМИЯТИ
Keywords:
Калит сўзлар: компьютер томографияси, гистологик текширув, комплекс диагностика.Abstract
Долзарблиги. Бурун пастки чиғаноғи гипертрофиясини ўз вақтида ва тўғри ташхислаш даволаш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Мазкур патологик ҳолатда чиғаноқнинг ҳажми, анатомик конфигурацияси ва тўқимавий компонентларидаги ўзгаришлар турлича намоён бўлади. Клиник текширув ва эндоскопия патологик ўзгаришларни визуал баҳолаш имконини берса, радиологик усуллар суяк тузилиши ва чиғаноқ ҳажмини аниқлашга хизмат қилади. Гистологик текширув эса тўқималарнинг микроскопик ва ҳужайравий даражадаги ўзгаришларини аниқлаш имконини беради. Шу боис ушбу усулларни комплекс қўллаш гипертрофиянинг тўлиқ морфофункционал тавсифини шакллантириш учун зарур ҳисобланади.