СУҲБАТЛИК ОРИФЛАРГА ЖОНИМ БЕРИБ...
Keywords:
Навоий даҳосини, оламининг бепоёнлиги ва улуғворлигини муаззам салоҳияти ҳам кўркамлиги билан идрок этишга халал беришини таъкидларкан, олим Навоий меросини яхлит бир адабий воқелик, бебаҳо маънавий хазина сифатида баҳолайди. Олим асарларида қандай порлаб турса, аксарият ҳолларда айрим тадқиқотчилар бир чеккага суриб қўймоқчи бўлган “илоҳий” асарларида ҳам шундай куч билан нур таратиб туришини қайд этиб, улар зоҳирий жиҳатдан шундай аслида эса ботиний маънолари моҳиятига кўра бир ҳил фалсафий-тасаввуфий қарашлар силсиласига бориб тақаладиган ўзаро узвий алоқадор асарлар бўлиб, бирини иккинчисисиз тушуниш қийинлигини таъкидлайди.[ Насруллаев Элмурод. Алишер Навоий маърифий қарашларининг илмий ўрганилиши. (Мустақиллик даври). Филология фанлари бўйича докторлик (DSc) диссертацияси автореферати. Жиззах. 2023. Б.: 17]Abstract
Тасаввуф илмига доир адабиётларда “ирфон” истилоҳи энг кўп қўлланиладиган истилоҳлар сирасига киради. Бу сўзнинг маъноси мумтоз адабиёт ва тасаввуфга оид луғатларда қандай шарҳланганлиги тадқиқотда баён этилади. Н. Комилов таъкидлагандек, Шарқ халқлари тафаккури тарихида чуқур илдиз отган тасаввуф таълимотини яхши билмай туриб, Алишер Навоий дунёқараши ва адабий меросини барча мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўлиқ ҳолда тўғри, ҳаққоний ёритиб бериш мушкул.
References
1.Комилов Н. Тасаввуф. Тошкент. “Мовароуннаҳр”, “Ўзбекистон”, 2009.
2.Насруллаев Элмурод. Алишер Навоий маърифий қарашларининг илмий ўрганилиши. (Мустақиллик даври). Филология фанлари бўйича докторлик (DSc) диссертацияси автореферати. Жиззах. 2023.
3.Валихўжаев Б. Тариқат аҳлининг пири комили. Тафаккур 2004/3.
4.Валихўжаев Ботурхон. Тариқат аҳлининг пири комили. Тафаккур 2004/3.
Иброҳим Ҳаққул. Навоий шеъриятида ориф образи ва орифона маънолар. “Ўзбек тили ва адабиёти” журнали. 1994 йил. № 3.