КАСБИЙ ХАВФЛАРНИ АВТОМАТИК БАҲОЛАШ ВА ПРОГНОЗЛАШНИНГ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА АСОСЛАНГАН МОДЕЛИ

КАСБИЙ ХАВФЛАРНИ АВТОМАТИК БАҲОЛАШ ВА ПРОГНОЗЛАШНИНГ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА АСОСЛАНГАН МОДЕЛИ

Authors

  • Фатуллаев Шахзод Фарход ўғли Бухоро давлат тиббиёт институти

Keywords:

касбий хавф, меҳнат хавфсизлиги, сунъий интеллект, машинавий ўқитиш, хавфни баҳолаш, ҳодисаларни прогнозлаш, LSTM, SHAP, адабиётлар шарҳи.

Abstract

Тадқиқотлар беш масала бўйича кўриб чиқилди: анъанавий хавф баҳолаш усулларининг заиф томонлари, хавф даражасини таснифлаш, ҳодисаларни вақт бўйича прогноз қилиш, модель қарорларини тушунтириш (SHAP) ва ҳодиса ҳисоботлари матнини таҳлил қилиш. Аниқланишича, жадвалли маълумотлар учун ансамбль усуллари кўп ишлатилади, қисқа муддатли прогноз учун LSTM тармоқлари яхши натижа бериши мумкин. Лекин баҳолаш ва прогнозлаш одатда алоҳида ечилади, моделлар бошқа корхонада кам синалади, оғир ҳодисалар кам бўлгани учун синфлар номутаносиблиги сақланиб қолади. Шу камчиликларни ҳисобга олиб, маълумотни тайёрлаш, таснифлаш ва прогнозлаш модулларидан иборат концептуал модель таклиф этилди. Бу модель ҳали амалда синалмаган, у кейинги тадқиқотлар учун асос бўлади.

Downloads

Published

2026-10-07
Loading...