АНДИЖОН ЁШЛАР ТЕАТРИНИНГ ИЛК ФАОЛИЯТИДА МАВЗУ ВА ЖАНРЛАР ХИЛМА-ХИЛЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

АНДИЖОН ЁШЛАР ТЕАТРИНИНГ ИЛК ФАОЛИЯТИДА МАВЗУ ВА ЖАНРЛАР ХИЛМА-ХИЛЛИГИ МАСАЛАЛАРИ

Authors

  • Саидахон Дадамирзаева Санъатшунослик институти мустақил тадқиқотчиси

Keywords:

Бу даврда драматургияда Ш.Бошбековнинг “Темир хотин” комедияси пайдо бўлиши комедия қаҳрамони ҳақидаги қарашларни бутунлай ўзгартирди. Авваллари комедияда давр кишиси юксак ахлоқ эгаси бўлиши кераклиги тўғрисидаги шиор ўз ифодасини топган бўлса, Ш.Бошбеков комедиясида оддий инсон тақдири биринчи планга чиқди. Муаллиф замон ўзгаришларидан, ижтимоий ҳаётдаги турли зиддиятлардан нима қилишни билмай, ўз йўлини топа олмай қолган оддий инсон қиёфасини Қўчқор образи орқали ёритди. Мазкур асарнинг 1988 йили Андижон ёшлар театрида режиссёр М.Ҳамидов томонидан амалга оширилган саҳна талқинида драматург олға сурган ғоя тўлиқ сақланиб қолинди ҳамда гўзал ҳаёт ҳақида орзу қилувчи оддий инсон образи саҳнада акс этди. Андижон ёшлар театри ташкил этилиши муносабати билан чоп этилган мўъжазгина рисолада шундай қайд этилади: “Студиячиларнинг илк спектакли “Темир хотин” комедиясини шаҳримиз, вилоятимиз театр мухлислари қизғин кутиб олдилар. Ҳар бир томоша жонли мулоқотга айланар, студиячилар эса бу мулоқотлар таъсирида ўз келажакларини кўргандек бўлишарди”[Андижон шаҳар А.Бакиров номидаги ёшлар драма театри. – Андижон: Андижон нашриёти, 1992. – Б.6.]. Мазкур спектаклда режиссёр ўзбек анъанавий томоша санъатига хос хусусиятлардан фойдаланиб, инсон қалб кечинмаларини кулги воситасида ифодалашни мақсад деб билди. Бунда режиссёр бош қаҳрамоннинг орзу-умидлари устидан кулмайди, балки Қўчқор ва у каби содда одамларнинг қисмати ҳақида кулгининг аччиқ воситалари ёрдамида ҳикоя қилади.

Abstract

Аннотация: Мақолада Андижон ёшлар театрининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни, ушбу театр дастлаб 1980-йиллар охири ва 1990 йилларда театр-студия сифатида фаолият юритиб, кейинчалик профессионал театр сифатида шаклланганлиги, ривожланиш жараёнида у юксак ижодий салоҳиятга эга жамоа сифатида намоён бўлиб, ёш ижодкорларни бирлаштирган муҳим маданий марказга айлангани, уларда ҳам режиссура, ҳам актёрлик маҳорати, ҳам рассомлик ижоди нуқтайи назаридан ривожланиш, спектаклларнинг ижтимоий-маънавий, бадиий-эстетик кўламининг ўсиши кузатувлар асосида таҳлил қилинди.

References

1.Раҳматуллаева Д. Ўзбек театри: тарихий драма. – Тошкент: San’at, 2004. - 326 б.

2.Раҳматуллаева Д. Тарих ва театр. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2022. – 364-бет.

3.Қодиров М. Ўзбек театри анъаналари. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1976. - 421 б.

4.Алмакаев Ю. В добрый путь, «Истикбол»! // Андижанская правда. – Андижан: 1989, 9 июня, № 110.

5.Нажмий З. “Замон ойнаси”ни ким синдирди? // Театр. – Тошкент: 2018/1.

6.Нажмий З. Сомнамбула // Театр. – Тошкент: 2019/6.

Downloads

Published

2026-06-10
Loading...