ЯРАЛИ КОЛИТ ФОНИДА УРУҒ КАНАЛЧАЛАРИ ВА СПЕРМАТОГЕНЕЗНИНГ ЁШГА БОҒЛИҚ ҚАЙТА ҚУРИЛИШИ ҲАМДА МОМОҚАЙМОҚ ИЛДИЗИНИНГ ҲИМОЯ ИМКОНИЯТИ
Keywords:
ярали колит, уруғдон, сперматогенез, морфометрия, Йонсен бали, момоқаймоқ, каламуш.Abstract
Ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари, жумладан ярали колит, кўпинча болалик ва ёш даврда бошланиб, репродуктив ёшдаги эркакларни қамраб олади. Кейинги йилларда бу касалликнинг ичакдан ташқари асоратлари, шу жумладан жинсий безларга таъсири тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда, аммо унинг уруғдон тўқимасидаги тузилмавий асослари етарлича очиб берилмаган. Тизимли яллиғланиш ва оксидловчи стресс фонида уруғ каналчалари ва сперматогенезнинг қандай ўзгариши, бу ўзгаришларнинг ёшга боғлиқлиги ҳамда уларни табиий воситалар билан юмшатиш имконияти амалий аҳамиятга эга.