ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОНДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МИЛЛИЙ МАТБУОТ

Authors

  • Намазова Нилуфар Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, филология фанлари номзоди

Abstract

Туркистонда миллий матбуотнинг шаклланиши ва унинг давомийлиги учун олиб борилган кураш тарихи мустамлака зулми остида яшаган халқ тақдири, унинг эрк ва озодликка интилиши қандай кечганининг ёрқин ифодасидир. Ўзбек матбуоти қисқа вақтда катта ўзгаришлар юз берган давр – чор империяси (1906-1917), Муваққат ҳукумат (1917 йил феврал – ноябр) ва  шўро ҳукумати (1918 йилдан) ҳукмронлиги даврида – янги муҳитда яшаб қолиш, турли тўсиқларга қарамай ўз сўзини айта олиш учун курашди. Сиёсий бошқарув тизими, давлатнинг ёндашуви, мафкуравий йўналишлари билан фарқланадиган бу уч тарихий босқични бирлаштириб турган умумий жиҳат – матбуотнинг “тараққийси”, ундан янги жамият қурилишида унумли фойдаланиш истаги доимий долзарб  бўлиб қолди. Бу жараёнда Туркистон зиёлиларининг йўқотилган икки авлоди: жадидлар ва улардан кейинги авлоднинг фидокорона меҳнати туфайли ўзбек матбуоти шаклланди, кенгайди, (нотўғри ўзанда бўлса-да) ривож топди.

Downloads

Published

2026-06-13

Conference Proceedings Volume

Section

Articles