ЗАМОНАВИЙ БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИШЛОВЧИЛАР МЕҲНАТ ШАРОИТИНИНГ ГИГИЕНИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Keywords:
боғдорчилик, узумчилик, меҳнат гигиенаси, профилактика, пестицидлар, касбий хавф, ишловчилар саломатлиги.Abstract
Қишлоқ хўжалигининг мазкур тармоқларида ишловчилар очиқ ҳавода меҳнат қилиш, юқори ҳарорат, қуёш радиацияси, чанг, пестицидлар, минерал ўғитлар, ноқулай иш ҳолатлари ва оғир жисмоний меҳнат каби омиллар таъсирида бўладилар. Мавжуд илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, боғдорчилик ва узумчиликда меҳнат жараёнини санитария-гигиеник жиҳатдан тўғри ташкил этиш ходимлар саломатлигини сақлаш, касбий хавфларни камайтириш ва меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Мақолада меҳнат шароитини соғломлаштиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар тизими таклиф этилган.