ХАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ТАСАВВУФ ИЛМИДА ТУТГАН ЎРНИ
Keywords:
Тадқиқотни амага оширишда тарихий-қиёсий таҳлил, матншунослик, объективлик, герменевтик таҳлил ва исломшуносликнинг тизимли ёндашув методларидан фойдаланилди.Abstract
Мовароуннаҳр замини ислом цивилизацияси ва илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ мутафаккирлар, муҳаддислар ва фақиҳлар юрти ҳисобланади. Ана шундай буюк сиймолардан бири, тасаввуф фалсафаси ва исломий маориф тарихида ўзига хос мактаб яратган олим — Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийдир (IX аср). Термизий яшаган даврда тасаввуф илми ҳали тўлиқ тизимлашмаган, кўпроқ зуҳд ва тақво амаллари билан чекланган эди. Ҳаким Термизий биринчилардан бўлиб тасаввуфнинг назарий-фалсафий асосларини, руҳий покланиш босқичларини ва қалб маорифшунослигини илмий доирага олиб кирди. Унинг бой илмий-маънавий меросини, хусусан, "Хатм ал-авлиё" ва "Навадир ал-усул" асарларидаги концепцияларни замонавий манбашунослик ва диншунослик нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилиш, бугунги кунда соф ислом маърифатини кенг тарғиб этишда ғоят долзарб аҳамият касб этади. Мазкур тадқиқотнинг мақсади Ҳаким Термизийнинг тасаввуф илмий тизимини шакллантиришдаги ўрни ва унинг "вақоят" (авлиёлик) назариясининг моҳиятини очиб беришдан иборат.
References
1.Ҳаким Термизий. Навадир ал-усул фи маърифат ахбар ар-Расул. – Қоҳира: Дор ал-Ҳадис, 2008. – 420 б.
2.Усмонов И. Ҳаким Термизийнинг илмий мероси ва тасаввуфий қарашлари. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2017. – 164 б.
3.Ал-Тирмизи Ҳаким. Китаб Хатм ал-авлия. (РЕД. О. Яҳё). – Бейрут: Католик матбааси, 1965. – 216 с.
4.Шиммель А. Мистические измерения ислама. – Москва: Исламская академия, 2012. – 380 с.
5.Ислом цивилизациясида Термиз шаҳри ва термизий олимларнинг тутган ўрни: Халқаро конференция материаллари. – Термиз, 2025. – 156 б.